Қоронғи режим
Logo

Санжар Турсунов уйланди, Исроил Мадримов бугун никоҳ тўйини ўтказади

Санжар Турсунов уйланди, Исроил Мадримов бугун никоҳ тўйини ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Санжар Турсунов ва Исроил Мадримов ёзги таътилдан фойдаланиб, бўйдоқлик билан хайрлашмоқда.

22 август куни Санжар Турсунов Тошкентда никоҳ тўйини ўтказди. Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, ҳозирда эса профессионал боксдаги фаолиятини давом эттираётган 24 ёшли боксчининг тўйида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар иштирок этган.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг инстаграмдаги расмий саҳифасига кўра, бугун 24 август санасида яна бир ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов ҳам уйланмоқда. 27 ёшли Осиё чемпиони ва Осиё Ўйинлари ғолибининг никоҳ оқшомида иштирок этиш учун Тўлқин Қиличев бошчилигидаги ўзбекистонлик боксчилар ҳам Хивага борган.

Қайд этиш жоиз, Турсунов ва Мадримов профессионал фаолиятини АҚШда давом эттириб, жангларга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 9 июль куни Лондонда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) яримўрта вазн тоифасида франциялик Мишель Сорога қарши реванш жангини ўтказиб, дуранг қайд этганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!