Қоронғи режим
Logo
Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга махсус совғалар берилмоқда

Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга махсус совғалар берилмоқда

Туркманистонда 8 март, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кўп фарзандли 285 нафар онага “Она меҳри” фахрий унвонлари ва янги замонавий хонадонлар калити топширилади. Бу ҳақда “Дарё”нинг Туркманистондаги мухбири хабар берди.
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 3 март куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси мажлисида имзолаган.
7 март куни Туркманистон пойтахтида, 8 март куни эса вилоятларда оналарга хонадонлар калитларини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтади. Фахрий унвонларни топшириш 7 март куни Жамоат ташкилотлари марказида ўтказилади. Шу куни байрам тантаналарининг барча иштирокчилари Давлат маданият маркази саройида бўлиб ўтадиган байрам концертига таклиф этилади.

Туркманистонда саккиз ва ундан ортиқ фарзандли оилалар кўп болали ҳисобланади
Бундан ташқари Туркманистонда 8 март муносабати билан қиз ва аёлларга Сердар Бердимуҳамедов номидан пул совғалари топширилаётгани хабар қилинганди. Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи, пенсия ва давлат нафақалари олувчи, аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада ишдан ташқари таҳсил олаётган аёллар ва қизларга 60 манат миқдорида (17 доллар) совғалар берилмоқда.

Талабалар, ўқувчи қизлар ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ҳам совға олади

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!