Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Жокович «Уимблдон»нинг 7 карра ғолибига айланди, қозоғистонлик Рибакина эса 1 марта...

Жокович «Уимблдон»нинг 7 карра ғолибига айланди, қозоғистонлик Рибакина эса 1 марта...

Дунёнинг учинчи ракеткаси Новак Жокович финалда Ник Кириосни мағлуб этиб, «Уимблдон» чемпионига айланди. 
Серб фаолияти давомидаги 21-«Улкан тож»га эга чиқди. Новак бу кўрсаткич бўйича Рожер Федерердан ўзиб кетди ва фақатгина Рафаэль Надалдан (22) ортда қолмоқда.
Жокович тўртинчи марта кетма-кет ва умумий ҳисобда еттинчи марта «Уимблдон»да ғалаба қозонди. Бу борада Пит Сампрасга етиб олди ва фақатгина Федерердан ортда қолмоқда. Рожер ҳисобида саккизта титул мавжуд.

Новак АТП даражасида жами 88-совринига эга чиқди.

Уимблдон—2022
Финал
10 июль, якшанба
Новак Жокович (Сербия) — Ник Кириос (Австралия) 4:6|6:3|6:4|7:6
***

Дунёнинг 23-ракеткаси Елена Рибакина «Уимблдон» финалида 2-ракетка Онс Жабер устидан ғалаба қозониб, чемпионга айланди.  
23 ёшли Рибакина «Улкан Тож»да ғалаба қозонган биринчи Қозоғистон вакили ҳисобланади. Асли москвалик бўлган Елена 2018 йилда фуқаролигини ўзгартирган.
Қозоғистонлик теннисчининг «Уимблдон»даги ғалабаси Россия ижтимоий тармоқларида кўплаб шарҳларга сабаб бўлди, у ерда фойдаланувчилар асосан россиялик спортчиларга халқаро мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилмаётган бўлса-да, улар қатнашиш ва ҳатто ғалаба қозониш йўлларини топмоқда, деб ёзмоқда.

Бу изоҳларга россиялик телебошловчи ва журналист Ксения Собчак жавоб берди ва бу Россиянинг эмас, Қозоғистоннинг ғалабаси эканини таъкидлади: «Бу, шубҳасиз, Қозоғистоннинг ғалабаси, Россиянинг эмас. Хушомад қилиш шартмас. Россияда унга ҳеч ким йўл бермади, унинг салоҳияти юзага чиқарилмади. Айнан Қозоғистон унга ғалаба қозониш имкониятини тақдим этди».
Чемпионлиги ҳақида гапирган Рибакина, унинг муваффақияти сиёсий баҳсларга сабаб бўлишини, бироқ у Қозоғистон терма жамоаси сафида ўйнаётганини таъкидлади.
 
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Елена Рибакинани ғалабаси билан табриклади, дея хабар беради Tengrinews.
Жокович «Уимблдон»нинг 7 карра ғолибига айланди, қозоғистонлик Рибакина эса 1 марта...

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!