Қоронғи режим
Logo

Яна мактаб ўқитувчилари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида....

Яна мактаб ўқитувчилари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида....

Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар юзасидан маълумот берилди.  Унга кўра, халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга базавий таъриф ставкаларига нисбатан:

  • олтин медаль учун 200 фоиз;
  • кумуш медаль учун 175 фоиз;
  • бронза медали учун 150 фоиз.

  • ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 150 фоиз;
  • ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига нисбатан – 100 фоиз;
  • тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга таъриф ставкаларига нисбатан – 50 фоиз;
  • халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга тариф ставкаларига кўра – 50 фоиз;
  • касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог-кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг – 5.5 баробари;
  • физика-информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлар синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига – 50 фоиз;
  • чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига – 50 фоиз устамалар берилади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!