Алишер Усмонов Ўзбекистонда "Капиталбанк"дан ташқари "Оҳангаронцемент"ни ҳам сотиб олди
Ўзбекистондаги йирик корхона — «Оҳангаронцемент» АЖнинг 98,6 фоизлик улуши «Akkermann Cement CA» МЧЖ компанияси ихтиёрига ўтди.
Ушбу МЧЖ Россиянинг «Akkermann Cement» компаниясига тегишли. Бу компанияга USM Holding эгалик қилади. Ҳолдингнинг асосчиси ва асосий акциядори – миллиардер Алишер Усмонов.
Akkermann Cement» компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко «Оҳангаронцемент»га сармоя киритилиши, Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг туғилган ватани бўлмиш Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилганини таъкидлади.
– Бу ерда олинадиган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда биз катта имкониятларни кўряпмиз. Аҳоли сони ортиб бораётгани, юқори сифатли янги уй-жойларга бўлган талаб, келажакда ипотека кредитлаш орқали истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш, буларнинг барчаси цемент истеъмолининг ошишига хизмат қилади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк»нинг 58,33 фоиз акцияси эгасига айланганди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!