Ҳамюртимиз Алишер Усмоновнинг қайси мулклари мусодара этилмоқда?
Reuters нашри Россия олигархлари ва уларнинг активлари ҳақида маълумот берди. Рўйхатда Алишер Усмонов ҳам бор. Санкциялар ортидан қуйидаги воқеалар юз берди:
— Қиймати 19 млн долларга баҳоланган Сардиния оролидаги Голфо дел Певеро шаҳридаги вилла Италия ҳукумати томонидан мусодара қилинди.
— 600 млн долларлик «Дилбар» суперяхтаси санкциялар туфайли экипаж ходимларисиз қолди. Германия расмийлари уни эгасига етказиб беришни режалаштирмаганлигини айтишди.
— Англиянинг «Эвертон» футбол клуби Алишер Усмоновга тегишли компаниялар билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди. Бундан ташқари, клуб USM холдинг компанияси билан 15 миллион долларлик ном бериш ҳуқуқи бўйича келишувини тўхтатди.
— Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимини тарк этди. У адолат қарор топмагунча FIE президенти вазифасини тўхташи таъкидлаган.
— Усмоновга алоқадор бўлган Bombardier самолёти Швейцария ҳаво ҳудудининг рус самолётларига нисбатан чекловлари туфайли Франциянинг Элзасидаги EuroPort аэропортида қолиб кетди.
— Radar Box маълумотларига кўра, Усмоновга алоқадор Airbus А340 Prestige самолёти 28 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳридан Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига учиб кетган. Шундан бери ундан фойдаланилмаган.
— АҚШ Молия вазирлиги Усмоновнинг шахсий активларини блокировка қилиш билан бирга, товарлар нархини оширмаслик учун у назорат қилган компанияларни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!