Ўткир Ҳошимовнинг меросхўри судда ютиб чиқди
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг меросхўри Ф.Ҳошимов муаллифнинг асарларига бўлган мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида адлия органларига мурожаат қилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти хабар бермоқда, дейди @bahodirahmedoff канали.
Адлия органлари томонидан Ў.Ҳошимов асарларидан меросхўрнинг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланган «З.К.» номли нашриётнинг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган ва тегишли суд томонидан жарима жазосини тайинланган. Бундан ташқари, қонунчиликда муаллиф асаридан рухсатсиз фойдаланиш натижасида етказилган зарар қопланиши учун БҲМнинг 20 бараваридан минг бараваригача товон тўланиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, даъвогар Ф.Ҳошимов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини киритган эди. Натижада суд даъвогар Ф.Ҳошимов фойдасига «З.К.» нашриётининг мансабдор шахсига нисбатан 12 миллион 500 минг сўм миқдорда товон пули тўлаш лозимлиги ҳақида қарор қабул қилди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!