UzAuto Motors Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини йиғишни бошлайди
UzAuto Motors компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари 2021 йилнинг 15 июль санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.
UzAuto Motors’нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.
«UzAuto Motors тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди», – дейилади хабарда.
Бундан аввал UzAuto Motors Chevrolet Onix’ни сотувга чиқаришдан аввал турли соҳа вакиллари ва блогерлар иштирокида синовдан ўтказгани, UzAuto Motors Cobalt’нинг янги ранглари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этгани ҳамда Ўзбекистонда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти қарийб 85 млн долларга ошгани ҳақида хабар берилганди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!