Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонликлар 4 ойда банклардан 2,2 млрд. доллар миқдорида валюта сотиб олишди

Ўзбекистонликлар 4 ойда банклардан 2,2 млрд. доллар миқдорида валюта сотиб олишди
Шу йилнинг январь-апрель ойларида ўзбекистонликлар банклардан 2,2 млрд $ миқдорида валюта сотиб олди, деб хабар қилди Марказий банк.
Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 64 %га кўпроқдир.
Йил бошидан аҳоли томонидан банкларга 3,2 млрд $ миқдорида хорижий валюта сотилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53 %га кўпдир.
Марказий банк маълумотига кўра, банк кассаларида етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжуд.
Банклар кассаларида нақд хорижий валютанинг етарли захиралари мавжудлиги сабабли чет эл валютасини олиб кириш кўзда тутилмаган.
Аҳолига ва хорижликларга чет эл валютасини сотиш мамлакат ҳудудида қонуний манбалардан миллий валютада маблағлар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда амалга оширилади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!