Суперлига, 5-тур: Водийдан омад юз ўгирганда...
Жорий ҳафта бошида Coca-Cola Суперлигада 5-тур учрашувлари старт олди. Эътиборлиси, водийда ўтган икки баҳсда мезбонлар рақибга имкониятни бой беришди.
1-КУН: «ҚАЛДИРҒОЧЛАР»ДАН ИШОНЧЛИ «КАМБЭК»
«Нефтчи» Яйпанда «Бунёдкор»ни қабул қилиб, мавсумда навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. Аслида, фарғоналиклар учрашувни ёмон ўтказишмаганди, ҳисобни ҳам биринчи бўлиб очишганди. 51-дақиқада Александр Есич шеригининг узатмасидан сўнг тўпни тўрга жойлаганди. Бироқ кейинчалик Францис Нарх ва Умарали Раҳмоналиев бири-биридан чиройлар голларни уриб, «қалдирғочлар»нинг «камбэк» қайд этишларига замин яратишди. Усмонали Исмоналиев томонидан 70-дақиқада киритилган тўп эса «Бунёдкор» ғалабасини мустаҳкамлади.
«Динамо» мавсумдаги илк ютуғини «Локомотив» устидан эришилган ғалаба эвазига нишонлади. 13-дақиқада Михайло Йованович самарали ҳаракати эвазига ҳисобни очганди, бунга эса «темирйўлчилар» 6 дақиқадан сўнг Муҳаммаданас Ҳасановнинг голи билан жавоб қайтаришди. Аммо иккинчи бўлимни рақибига нисбатан фаолроқ ўтказган самарқандликлар Саҳоб Рашидов ҳамда Фахриддин Алимов томонидан киритилган тўплар эвазига 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.
2-КУН: МЕҲМОНЛАРГА АТАЛГАН ОҚШОМ
Самвел Бабаян бошчилигида таркибини анча кучайтирган «Навбаҳор» кутилмаганда, ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди - 1:2. Дастлаб Шоҳруз Норхонов жаримадан узатилган тўпни боши билан тўрга жойлади. 32-дақиқада эса «лочинлар» ҳужумчиси Зоран Марушич дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, мувозанатни тиклади. Учрашувнинг қолган қисмида устунлик асосан «Навбаҳор» томонида бўлсада, мезбонлар ўз имкониятларидан самара чиқаролмадилар. Жиззахликлар эса учрашув охирида иккинчи голни уриб, ғалаба қозонишди. Дониёр Абдуманноновнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси тўппа-тўғри Ўткир Юсупов қўриқлаган дарвоза тўридан жой олди.
Тошкентдаги «Локомотив» стадионида ўтган «Олимпик» - «Қизилқум» қарама-қаршилигида ҳам ғолиблик меҳмонларга насиб қилди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Умуман олганда, Темур Кападзе шогирдлари мазкур баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолишлари ҳам мумкин эди. Бироқ 90+4-дақиқада «Олимпик» аъзоси Пўлатхўжа Холдорхонов пенальтидан фойдалана олмади. «Нуқта»дан йўлланган зарбани бартараф этган Игнатий Нестеров эса якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
«НЕФТЧИ» - «БУНЁДКОР» - 1:3 (0:0)
25 апрель. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони.
1077 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов.
VAR ҳаками: Элёр Турсунов.
VAR ассистенти: Максим Нехочин.
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко.
Голлар: Александр Есич (51) - Францис Нарх (56), Умарали Раҳмоналиев (63), Усмонали
Исмоналиев (70).
«Нефтчи»: Машҳур Муҳаммаджонов, Ойбек Қиличев (Абдуллоҳ Олимов, 71), Ҳусниддин
Ғофуров, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар Ғофуров (Суннатулла Абдуллажонов, 78), Муҳсин Убайдуллаев, Даниэль Стойкович, Шаҳзод Убайдуллаев, Аббос Ғуломов, Аброр Исмоилов, Александр Есич.
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Даврон Эргашев, Дилшод Жўраев, Аваз Ўлмасалиев, Одил Абдураҳмонов (Билол Туплиев, 59), Франсис Нарх (Маҳмуд Маҳамаджонов, 80), Усмонали Исмоналиев (Умид Султонов, 80), Умарали Раҳмоналиев, Суҳроб Иззатов, Иброҳим Томива (Музаффар Олимжонов, 66), Жаҳонгир Ўрозов.
Огоҳлантириш: Александр Есич (50), Анвар
Ғофуров (62), Абдуллоҳ Олимов (90+1) - Францис Нарх (15), Одил Абдураҳмонов (34), Аваз Ўлмасалиев (46), Усмонали Исмоналиев (72).
Четлатиш: Ҳусниддин Ғофуров (90, Н.).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Умарали Раҳмоналиев («Бунёдкор»).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ҳар доим водийга яхши кайфиятда келаман. Чунки, 11 йил умрим Фарғонада ўтган. Авваламбор, барчани кириб келаётган Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Қийин учрашув ўтказдик. «Нефтчи» кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бу ўйинда бор кучини намойиш этишини билардик. «Бухоро» билан баҳсдан сўнг футболчиларимизга бу ҳақда қайта-қайта таъкидладим. «Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади», дейилгани бежиз эмас. Тақвимга кўра, бизнинг кубок ва чемпионат доирасидаги ўйинлар оралиғи қисқа бўлиб қолди. Бу яхшиликка бўлган экан, икки учрашувда ҳам ғалабага эришдик.
Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугунги натижа учун, доимгидек, бош мураббий сифатида ўзим айбдорман. Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Футболчиларни ўзим жамлаганман. Ишлашда давом этамиз, лекин клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимиздан узр сўрайман. Ҳозир бизда жами 7та йўқотиш бор. Қайдномага, дарвозабонлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 18 нафар футболчи киритилган. Жароҳатлар ҳақида гапирсам, баҳонага ўхшаб қолади. Шу сабаб бу ҳақда индамай тургандим. Имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қиляпмиз. Жанговар ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга хатолари ҳақида тушунтирдим. Иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, 11 дақиқа яхши ўйнадик. Голдан кейин жами 33 дақиқа «Бунёдкор» ўйнади. Футболчиларимиз ҳимояда хато қилишди, айримлар ўз позицияларини йўқотишди.
***
«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ» - 3:1 (1:1)
25 апрель. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 2846 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Найим Қосимов.
Голлар: Михайло Йованович (13), Саҳоб
Рашидов (59), Фахриддин Алимов (90+7) - Муҳаммаданас Ҳасанов (19).
«Динамо»: Милое Прекович, Михайло Йованович, Иброҳим Йўлдошев (Ислом Шарипов, 86), Темур Исмоилов (Тўлқин Эргашев, 46), Шоҳмалик Комилов, Саҳоб Рашидов (Фахриддин Алимов, 80), Жўрабек Маннонов, Абдужамол Исроилов (Музаффар Музаффаров, 46), Жасур Умаров, Ойбек Нурматов, Евгений Чумак (Жасур Жумаев, 71).
«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Дилшод Комилов, Алишер Салимов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (Ислом Рашидхонов, 63), Кахи Махарадзе, Санжар Қодирқулов (Хуршид Мухторов, 90+1), Этаме Жером, Жалолиддин Жумабоев, Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Алижонов, 67), Игорь Чикризов (Али Абдураҳмонов, 63).
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Рашидов (49), Жўрабек Маннонов (69), Фахриддин Алимов (90+2) - Ислом Қобилов (12), Денис Коростиченко (86, бош мураббий), Маъруф Жумаев (90+3).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Саҳоб Рашидов («Динамо»).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи): - Босимга бой ўйин бўлди. Илк дақиқаларданоқ икки жамоа ҳам вазиятлар яратишга киришди. Биз жуда ёмон ўйнадик. Бу тўлиқ менинг айбим. Нимадир дейиш қийин. «Динамо»ни мавсумдаги илк ғалаба билан табриклайман. Ҳозир Рамазон ойи бўлишига қарамай, футболчилар билан тиғиз график остида машғулотлар олиб боряпмиз. Таркибдаги футболчиларнинг катта қисми рўза тутмоқда. Балки шунинг ҳам таъсири бордир. Бироқ бу ҳақда гапириш ноўрин. Жамоамизнинг ҳозирча фақатгина бир ғалабага эришгани, албатта, кайфиятимизни туширмоқда. Биз яхшироқ ўйнаб, кўпроқ очколар олишимизни кутгандик. Ҳали олдинда ўйинлар кўп.
Предраг Роган («Динамо» бош мураббийи): - Йигитлар ўзларига совға тайёрлашди. Улар уч ой давомида бу ғалаба учун тайёрланишди. Ҳатто мағлуб бўлган пайтларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатгандик. Бугун футболчилар охиригача курашишди. Бу ғалаба учун қўлимиздан келганини қилдик. Ҳимоямизда муаммолар борлиги кўринганди. Шу сабабли биз бу борада ишладик. Евгений шу позицияда яхши ўйнар экан. Аммо кейинчалик у жароҳат олди. Чумак билан эртага муаммоларни ҳал қиламиз.
***
«НАВБАҲОР» - «СЎҒДИЁНА» - 1:2 (1:1)
26 апрель. Наманган. «Марказий» стадион.
4520 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Элёр Турсунов.
VAR ассистент: Зиёдулло Абдураҳмонов.
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко.
Голлар: Зоран Марушич (32) - Шоҳруз
Норхонов (12), Дониёр Абдуманнонов (90+2).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров (Андрей Сидоров, 87), Жамшид Болтабоев, Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов, 46), Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Игорь Голбан, 53), Элгужа Григалашвили (Ислом Кенжабоев, 77), Зоран Марушич.
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Аюбхон Нўъмонов (Юрий Обшивач, 60), Искандар Шойқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов (Бобур Фарҳодов, 75), Жасур Ҳасанов (Дониёр Абдуманнонов, 56), Жавоҳир Қаҳрамонов (Марат Бикмаев, 75), Беҳруз Шодмонов, Лука Чермель (Артём Филипосян, 75), Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (11), Самвел Бабаян (35, бош мураббий), Элгужа Григалашвили (38), Боян Цигер (86) - Беҳруз Шодмонов (72), Марат Бикмаев (86), Шаҳбоз Жўрабеков (90+1).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Навбаҳор»нинг олдига қўйган мақсади, таркибидаги номлар барчага маълум. Улар шунга яраша ҳар ўйинда борларини беришади. Биринчи ўринда икки жамоага ҳам ўйин учун раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, гол урдик. Жавоб голи ўзини узоқ куттирмади. Иккинчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилиши кутилганди, чунки ўз уйларида ўйнашаётганди. Режамиз қарши ҳужумда ўйнаш эди. Умуман олганда, икки жамоада ҳам ҳеч нарса ўхшамади. Балки дуранг бугунги ўйин учун адолатдан бўларди.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, деб ўйлайман. Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик. Афсуски, мағлуб бўлдик. «Сўғдиёна»га омад кулиб боқди. Иккита вазият ва иккита гол. Ғалаба қозониш учун кўп вазиятлар яратдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат. Мухлисларни ранжитдик. Хатоларни тўғрилаб, вазиятни ўнглашга уринамиз. Бошқа бундай ҳолатга тушмасликка ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, 3 очко олишимиз керак эди.
«ОЛИМПИК» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:1 (0:1)
26 апрель. Тошкент. «Локомотив»
стадиони. 658 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Серазетдинов, Олим Абдувосилов,
Тўрабек Суюнов.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов.
Гол: Санжар Шоаҳмедов (29).
Фойдаланилмаган пенальти: Пўлатхўжа Холдорхонов (90+4, О.).
«Олимпик»: Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Элдор Бегимов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Руслан Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов, 86), Бектемир Абдуманнонов (Фаррух Мухторов, 59), Отабек Жўрақўзиев (Пўлатхўжа Холдорхонов, 83), Достон Турсунов (Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 86), Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов, Даврон Анваров (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 59).
«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов (Салим Мустафоев, 90+4), Александар Станиславлевич (Паул Комолафе, 86), Ислом Тўхтахўжаев, Шерали Жўраев (Жасур Азимов, 83), Азиз Усмонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Артём Дмитриев.
Огоҳлантиришлар: Руслан Жиянов (44) - Темурхўжа Абдухолиқов (68), Эркин Байдуллаев (79), Шерали Жўраев (82), Ислом Тўхтахўжаев (90+2), Олег Зотеев (90+4).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Игнатий Нестеров («Қизилқум»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Аввало, «Олимпик»ка ўйин учун раҳмат. Бу ёш футболчилардан иборат жамоа менга ёқади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман. Курашларга бой ўйин кўрдик. Биз «Олимпик»нинг ўйинларини батафсил ўрганиб чиққандик. Бугун жуда қийин бўлди. «Қизилқум» ушбу мавсумда фаворитлардан кўп очко олади. Бу жамоамиз учун жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Буни билгандик ва кутгандик.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик, икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик, афсуски, улардан самара чиқаролмадик. Охирги дақиқаларда эса пенальтидан ҳам фойдалана олмай, мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. Игнатий Нестеров юқори спорт формасида эканлигини намойиш қилди. «Қизилқум» тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. 3 футболчимиз жароҳатланган. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди. Пенальти белгиланган пайт Холдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бу - футбол. Демак, кейинги сафар пенальтини бошқа ўйинчи ижро этади.
27 апрель
18:30 АГМК - «ҚЎҚОН-1912»
1 ҚизилҚум 5 4 1 0 9-1 13
2 СўҒдиёна 5 3 2 0 6-3 11
3 Пахтакор 4 3 1 0 5-1 10
4 Бунёдкор 5 3 1 1 8-6 10
5 Навбаҳор 5 2 1 2 5-4 7
6 ҚЎҚон-1912 4 2 0 2 2-3 6
7 Насаф 3 1 2 0 2-1 5
8 Металлург 4 1 2 1 2-2 5
9 Динамо 5 1 1 3 4-6 4
10АГМК 3 1 0 2 3-4 3
11Олимпик 5 0 3 2 2-4 3
12Локомотив 5 1 0 4 4-9 3
13Нефтчи 5 1 0 4 3-9 3
14Сурхон 4 0 2 2 2-4 2
5-ТУР
30 апрель
18:30 «Бунёдкор» - «олимпик»
18:40 «Динамо» - «нефтчи»
1 май
18:30 «локомотив» - «сурхон»
18:30 «ҚизилҚум» - «навбаҳор»
1835 «сўҒдиёна» - «олимпик»
2 май
18:30 «пахтакор» - агмк
18:30 «ҚўҚон-1912» - «насаф»
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 3та
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 3та (1та - пен.)
Александар Станиславлевич («Қизилқум») - 3та (2та - пен.)...
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!