Хитой компанияси Жиззахда 1000 МВтлик шамол электр станцияси қурмоқчи
Кеча, 28 март куни Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг «China Huadian Overseas Investments», «CNEEC» (China National Electric Engineering Company) ва «SANY Renewable Energy» компаниялари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур келишув бўйича «China Huadian Overseas Investments» компанияси инвестор сифатида, «CNEEC» компанияси бош пудратчи, «SANY Renewable Energy» компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.
Компаниялар томонидан станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишлари тез кунларда бошланади. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боришади. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станцияси қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайдилар.
Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан юртимизга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!