Хитойликлар Сирдарёда Агрологистик парк қуради
Сирдарё вилояти Ховос туманида хитой компанияси Агрологистик парк қуради. Лойиҳа қиймати 50 млн АҚШ доллари этиб баҳоланган.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Хитойнинг «CITIC Group» компанияси қишлоқ хўжалиги департаменти бош директорининг ўринбосари Йибо Ванг учрашувида маълум қилинди.
Томонлар учрашувда ажратилган ер участкасида (32 га) барпо этилиши режалаштирилаётган объектларни муҳокама қилган.
Хусусан, ҳудудда 50 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборлар, офислар, камида 200 хонали меҳмонхоналар, божхона, автопарк, фитосанитария ва ветеринария текшируви пунктлари ҳамда контейнерлар қабул пункти ва бошқа объектлари қурилиши режалаштирилган.
Бу йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.
Ушбу объект ташқи инфратузилмаси тўлиқ Ўзбекистон томонидан, агрологистик марказ барпо этиш эса тўлиқ Хитой инвестициялари асосида амалга оширилади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!