Қоронғи режим
Logo

Гол билан гўзал хайрлашув

Гол билан гўзал хайрлашув

Эрлинг Холанд «Боруссия» Д. билан жуда гўзал ҳолатда хайрлашди. Янги мавсумни «Манчестер Сити» сафида бошлайдиган норвегиялик ҳужумчи Дортмундда «Герта»га қарши кечган ўйинда пенальтидан гол урди ва сариқ рангга бурканган «Идуна Парк» уни муносиб кузатиб қўйди.

Ўйин бошланишидан олдин ҳам гўзал хайрлашув тадбири ташкиллаштирилди. Бунда Эрлинг Холанд фанатлар секторига яқинлашиб, мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Бунга жавобан «сариқ девор» норвегияликни кучли олқишларга кўмиб ташлади, шунчаки. 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда «Боруссия» Д. бош мураббийи Эрлингни 90-дақиқадан кейин захирага олди. У шу тариқа трибуналар билан яна бир марта қайноқ тарзда хайрлашиш имкониятига эга бўлди.

Ўйиндан кейин эса Холанд ижтимоий тармоқлар орқали ҳам «Боруссия» Д. билан алоҳида хайрлашди. «Бу футболкани кийиш шарафли. «Боруссия»да чинакамига унутилмас лаҳзаларни бошдан ўтказдим, ажойиб инсонлар билан танишдим. Ҳамиша майдонда қўшимча футболчи ролини бажарган клуб мухлисларини таърифлашга эса тил ожиз. «Сариқ девор» дарҳақиқат, бебаҳо! Бу онларни ҳеч қачон унутмайман! Барчага раҳмат!» - деб ёзди ҳужумчи «Твиттер»даги саҳифасида. Айтиш керак, Эрлинг «Дортмунд»дан ақлга сиғмас статистика билан кетмоқда: 89та ўйинда 86та гол!

Умуман олганда, «Боруссия» Д. шу куни Аксель Витцель, Дан-Аксель Загаду, Марин Пограчич, Рейньер, Марвин Хитц, Роман Бюрки ва Марсель Шмельцер билан ҳам қхайрлашди. Шунингдек, ҳаётининг 44 йилини «Дортмунд»га бағишлаган клуб спорт директори Михаэль Цорк ҳам мухлислардан бениҳоя ол-қишлар қабул қилиб олди. Унутилмас хайрлашув!

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!