Ўзбекистонда ҳайдовчини суратга олиш имкони бўлган янги алкотестерлардан фойдаланиш бошланди
Ўзбекистонда Йўл-патруль хизмати ходимларига топширилган янги намунадаги алкотестер мосламаси текширув жараёнида ҳайдовчини суратга олиш хусусиятига эга. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда 150 дона янги намунадаги алкотестер республика бўйлаб ЙПХ ходимларига тарқатилган. ЙПХ ходими ҳайдовчини алкоголь ичимликдан маст деб гумонлаган вақтда Alcostop 8000S алкотестер мосламаси ёрдамида ҳайдовчи тўхтатилган жойнинг ўзида текширувларни амалга оширади.
Шундан сўнг ҳайдовчининг мастлик ҳолатида экани ёки маст эмаслигини аниқлаш учун қурилма актив режимга ўтказилади. Бу режимда мастлик ҳолатини текшириш жараёнида қўлланиладиган бир марталик ускунадан фойдаланилади. Алкотестерда камера бўлиб, пуфлаш жараёнида ҳайдовчининг юз қисмини тасвирга олади ва чекда акс эттиради.
Қайд этилишича, агар ҳайдовчининг оғзидан чиққан этанол буғларнинг концентрация кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлса, у маст деб топилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) тартибида баённома расмийлаштирилади.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага тортилади.
Манба: daryo.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!