Яширилган қизча 5 ойдан сўнг Тошкент шаҳридан топилди
Ота томонидан яшириб қўйилган қизча Яшнобод туманидан топилиб, онасига олиб берилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувига ФИБ Риштон туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги қарорига асосан, қарздор жавобгар (ота) А.М. тарбиясидан ундирувчи даъвогар (она) А.Ф. тарбиясига бир нафар вояга етмаган фарзандини олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган, лекин ота фарзандини ундирувчи тарбиясига бермасдан, яшириб қўйганлиги аниқланиб, болани қидириб топиш учун давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 9 декабрда қидирув эълон қилинган.
2023 йил 18 апрел куни қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ИИБ ҳамда Бюронинг Тошкент шаҳар қидирув шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида 2019 йилда туғилган қизча Яшнобод туманидан аниқланиб, топилган ва онаси А.Ф.га олиб берилиб, ижро иши тамомланди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!