Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди
18 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:10 да Uzbekistan Airways’нинг бортида 245 нафар зиёратчи бўлган биринчи рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) жўнаб кетди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
18 июндан 30 июнгача Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг етти ҳудудидан самолётлар учиши режалаштирилган. Бу йил энг кўп зиёратчилар Наманган шаҳрига тоғри келмоқда – жами 16 та рейсда 3916 йўловчи Ҳажни адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Пойтахтдан Ҳажга отланганлар сони бироз камроқ – Саудия Арабистонига 15 рейсда 3587 нафар йўловчи кетиши кутилмоқда. Бортида 1209 йўловчи бўлган 5 та самолёт Қаршидан, Самарқанддан учта рейс ва 735 йўловчи, Бухородан 3 та рейс ва 717 та йўловчи, Урганчдан иккита самолётда 490 та йўловчи, Нукусдан битта рейс ва 246 та зиёратчи Ҳаж сафарига боришлари кутилмоқда.
Зиёратчилар аэропортга махсус автобусларда етиб келади ҳамда рўйхатдан ўтгандан сўнг кутиш зонасига жойлаштирилади. Шу билан бирга, мазкур рейслар давомида пойтахт аэропорти эстакадасида ҳаракат вақтинча чекланади ва терминалга кириш фақат йўловчилар учун бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига, терминал ва вокзал атрофида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, ўз яқинларини аэропортда эмас, балки зиёратчиларнинг сафар олдидан йиғилиш жойлари — масжидларда кузатишни тавсия қилади.
«Ўз навбатида, Ҳажга борадиганлар учун республика аэропортларида қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратилди. Тошкент аэропортида мазкур рейслар йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун Б зонасида иккита кутиш заллари таъмирдан ўтказилди ва ишга туширилди, бу ерда етарли миқдорда ўриндиқлар ўрнатилиб, зиёратчиларга кутиш давомида ичимликлар ва газаклар таклиф этилади», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган. Нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!