Агентлик хорижга ишга кетмоқчи бўлганларни жиддий огоҳлантирди
Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБA) фаолиятига рухсат берилганди.
Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБA томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган.
Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилган.
Aмалдаги тартибга кўра:
- фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБA ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 330 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.
- шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБAнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
Ўтган давр мобайнида ХБA реестридан 118 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 9 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.
Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.
«Хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилинг. Шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйинг.
Aгар ХБA билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин», дея огоҳлантиради агентлик.
Лицензияга эга ХБАлар рўйхати бу ерда.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!