Ўзбекистонликлар қўлида тахминан 122 млрд. нақд доллар бор экан...
Сенатнинг навбатдаги йиғилишида, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг ҳисоботи тингланмоқда. Ялпи мажлисда МБ раисига аҳолининг банкларга валюта кўринишидаги омонатларни қўйиши ўтган йилгига қараганда 9 фоизга камайгани ва бу нима билан боғлиқ экани сўралди.
Нурмуратовга кўра, ҳақиқатда ҳисобот даврида Ўзбекистон банкларидаги депозитлар тизимида ўзгаришлар кузатилган. Аҳолининг умумий омонатлари 1,7 баробарга ошганида валютадаги муддатли омонатларда камайиш содир бўлган.
– Буни дедолларизация билан изоҳлаш мумкин. Яъни аҳолининг валюта курсидаги кичик даражада тебранишнинг сақланиб қолиши ва омонатлар бўйича фоизларнинг жозибадорлиги 21-22 фоиз оралиғида шаклланиши валютадаги маблағларини олиб сўмда депозит қўйишга бўлган қизиқишларини оширмоқда. Бу амалиётда кўриляпти. Буни яхши ҳолат деб баҳолаш мумкин. Бу вазиятни одамлар валютасини уйида сақлаяпти деб қараш ҳам керак эмас. Аммо маълумотларга кўра, ҳозирда аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд АҚШ доллари бор. Биз ҳозир буларнинг ҳаммасини жалб қила олмаймиз. Лекин юқорида айтилганидек, одамлар долларларини сўмга алмаштириб муддатли депозитларга қўйишни бошлаган ва бу биз учун қувончли ҳол, – дейди Марказий банк раиси.
У, шунингдек, валютадаги муддатли омонатлардаги камайишни ўтган йилги геосиёсий вазият билан боғлаган. Яъни, Нурмуратовнинг таъкидлашича, уруш бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ норезидентлар ўзбек банкларида ҳисобварақлар очган ва уларнинг маблағлари 892 млн.доллар атрофида. Бу жами чакана депозитларнинг (6 млрд.доллар) қарийб 15 фоизи дегани.
«Шунинг ҳисобига талаб қилиб олингунча валютадаги депозитларимизда ўсиш кузатилган эди», – дейди Нурмуратов.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!