2022 йилда хорижга қанча ўзбекистонлик ишлагани кетгани маълум бўлди
2022 йилда 60 мингга яқин ўзбекистонлик бошқа давлатларга ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги каналига жойланган лавҳада маълум қилинди. Ўтган йили 60 минг нафарга яқин ўзбекистонлик бошқа мамлакатларга қонуний ишга жўнатилган.
Таҳлилларга кўра,
- 2000 йилда дунё бўйича мигрантлар сони 96 миллион кишини,
- 2022 йилда бу рақам 164 миллион кишини ташкил этган.
- Шундан 46 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон аҳолисининг 2 миллион нафардан кўп қисми бошқа давлатларда турли соҳаларда меҳнат қилмоқда. Хусусан, энг кўп — 1,5 миллиондан ўзбекистонлик муҳожирлар Россияда ишлайди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакат меҳнат бозорига ҳар йили 700 минга яқин янги ишчи кучи кириб келади. Ўзбекистонда 1,3 миллиондан ортиқ одам камбағаллик бўйича рўйхатда туради.
Мамлакатга 2000 йилда мигрантлар ҳисобидан 790 миллион долларлик пул ўтказмалари келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 8 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!