Қоронғи режим
Logo

Айрим тоифадаги автомобиллар учун божхона тўловлари кескин камайтирилмоқда ва...

Айрим тоифадаги автомобиллар учун божхона тўловлари кескин камайтирилмоқда ва...

Президент айрим тоифадаги машиналар учун божхона тўловларини кескин камайтириш бўйича узоқ кутилган қарорни имзолади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра, ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигател ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари учун (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги божхона божи ставкалари белгиланмоқда:

 
  • 1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
  • 1 000–1 200 см куб — 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Натижада двигател ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигател ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.

Янги қарор нархга қандай таъсир қилади?

Президент қарори асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилгани нархларга қандай таъсир қилади? Келинг, буни аниқ мисоллар билан кўриб чиқамиз.

1 000 см куб ҳажмли автомобил учун

Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

Божхона божи

  • Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
  • Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
  • Фарқ: 1 900 АҚШ доллар

ҚҚС (12 фоиз)

  • Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
  • Ҳозир: 1 200 доллар
  • Фарқ: 228 доллар

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)

  • Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)

Божхона йиғими (0,2 фоиз)

  • Тахминан 20 доллар

ЯКУНИЙ НАРХ:

  • Аввал: 14 минг 194 доллар
  • Ҳозир: 12 минг 066 доллар
  • Фарқ: 2 минг 128 доллар

Демак, двигател ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

1 000 – 1 200 см куб ҳажмли автомобил учун

Ушбу тоифага кирувчи (1197 см куб) бозор нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида олинади. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

Божхона божи

  • Аввал: 3 718 доллар (15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
  • Ҳозир: 1 000 доллар (5 фоизга туширилди).
  • Фарқ: 2 718 доллар

ҚҚС (12 фоиз)

  • Аввал: 2 846 доллар
  • Ҳозир: 2 520 доллар
  • Фарқ: 326 доллар

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 120 баравари)

  • Тахминан 3 385 доллар (39 млн 600 минг сўм)

Божхона йиғими (0,2 фоиз)

  • 40 доллар

ЯКУНИЙ НАРХ:

  • Аввал: 29 минг 989 доллар
  • Ҳозир: 26 минг 945 доллар
  • Фарқ: 3 минг 044 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 – 1 200 см куб, нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 3 минг 044 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!