Қоронғи режим
Logo

“Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиби бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади

“Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиби бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиби бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлишини айтди. 
Маҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади.

Шунингдек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади.

“Шу билан бирга, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет” имкониятларини янада кенгайтирамиз ва унга ажратиладиган маблағларни 3 карра оширамиз. Энди “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, — деди номзод қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!