Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади - ЯИМ 60 фоизидан ошмайди!!!
«Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:
- давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
- давлат томонидан маблағ жалб этиш;
- давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
- давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
- давлат қарзини реструктуризация қилиш;
- давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
- давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
- давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
- давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
- давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.
Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.
Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.
Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!