Тошкентда ўқитувчи калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Тошкентнинг Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Воқеа 8 июнь куни соат 15.30 ларда мактаб ҳудудида юз берган. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.С. (2008 йилда туғилган) ва ўқитувчи С.Б. (1999 йилда туғилган) ўзаро гап талашиб қолган ва ўқитувчи С.С.ни бир маротаба шапалоқ билан урган. Шундан сўнг ўқувчининг акаси — 10-синф ўқувчиси бўлган 2006 йилда туғилган С.С. келиб ўқитувчи С.Б.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққан можаро натижасида ўқитувчи тан жароҳати олгани юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Мазкур хабарга Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов муносабат билдириб, бу ишни қилганлар ким бўлишидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланишини маълум қилди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!