Қоронғи режим
Friday, 22 September 2023
Logo

Ҳиндистонлик эркак дунёнинг энг бой тиланчисига айланди

Ҳиндистонлик эркак дунёнинг энг бой тиланчисига айланди

Ҳиндистонда истиқомат қилувчи Бхарат Жайн барқарор иш тополмади ва охири тиланчилик қилишни бошлади. У бунинг ортидан жами бир миллион 200 минг доллар йиғди. Бу ҳақда Индиан Times хабар берди. 
Жайнани “дунёдаги энг бой тиланчи” деб аташади. Эркак қуйи синф оиласида туғилган, шунинг учун у оддий таълим ололмаган ва шунга мос равишда иш топмаган. Оқибатда у тиланчилик қила бошлаган ва ойига тахминан 728 доллар топган. 
Жайн аллақачон уч хонали квартира ва иккита дўконга эгалик қилади. Эркак ойига тахминан 364 доллар эвазига уларни ижарага беради.
 
Шунга қарамай, у шаҳарнинг энг машҳур жойларида тиланчилик қилишни давом эттиради. 10-12 соат ичида у кунига 30 доллар тўплаши мумкин. Бу унинг болаларига монастир мактабида таълим олиш имконини беради.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!