Косонсойдаги мактаб директори ва ўқитувчи ўртасидаги можаро интиҳо топди...?!
Наманган вилояти Косонсой туманидаги 2-мактаб директори ва ўқитувчиси ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур мактаб директори воқеа сабабларини айтиб, жабрланувчининг ўғиллари томонидан калтакланганини маълум қилди.
Директорнинг сўзларига кўра, психолог билан хонага кирганида бир қанча ўғил болалар суҳбатлашиб турганини кўрган. Болалар кечки пайт тадбир ўтказилиши сабабли ҳозир тайёргарлик ишлари кетаётганини билдирган. У нега дарс бўлмаётганини, нега норасмий тадбир ўтказилаётганини сўраганида ўқитувчи уни ташқарига тортиб олиб чиққан.
“Ичкари хонада ўғил болалар ҳаммаси тўпланиб олган, дарс эса бўлмаётган эди. Мен сабабини сўраганимда кечки пайт қолиб, тадбир ўтказиш мақсадида маслаҳатлашиб туришганини айтишди. Мен ўқитувчига дарс ўтиш кераклигини айтиб, танбеҳ бердим. Синф раҳбарини чақиртирдим, нега дарс бўлмаётганини, нега норасмий тадбир ўтказилаётганини сўрадим. Домла шу пайт нега менга бақирасан, ташқарига юр, деб қўлимдан тортиб ташқарига олиб чиқди. Қўлимни қўйворинг, деганимда бошим тегиб кетди, бўйлари мендан баландроқ. Ундай қилмаслигим керак эди, деб турибман. Ҳозир жамоатчиликдан ҳам, ҳаммадан узр сўрайман”, — дейди у.
Шунингдек, жабрланувчи ўқитувчи ҳам воқеа қандай бўлганини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, директор хонага кириб унга бақирган.
“Бир болани қидириб келган экан. Қандайдир бақирди, кейин ташқарига чиқ, ташқарида мени урасанми, нима қилсанг қил, лекин болаларнинг олдида бундай бақирма, дедим. Психолог ҳам ўша ерда эди. Ташқарига чиқишимиз билан ёқамдан ушлаб, калласи билан урди”, — дейди жабрланувчи.
Мактаб жамоатчилиги вакиллари ушбу ўқитувчи ва директор муносабати шу кунга қадар яхши бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, улар директор жабрланувчининг яқин қариндошидан ҳам калтак еганини айтиб ўтган. Директор аслида бу ҳақда ошкор қилишни хоҳламаганини, жабрланувчининг оила аъзоларидан ўша куннинг ўзидаёқ узр сўраганини таъкидлаган.
“Бу тўғрисида аслида айтмоқчи эмасдим. Ўша куннинг ўзида ўғиллари мени чақирди. Айтилган жойга борганимда 4-5 та машинада шериклари билан келишди. 40-50 киши бўлиб калтаклашди. Уларга вазиятни тушунтирдим, айб ўзимда эканини айтдим. Ўша куннинг ўзидаёқ уйига бориб, узр сўраб келганман”, — деди мактаб директори.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!