Қоронғи режим
Logo
Мукофот жамғармаси 1 млн. долларни ташкил этувчи танловга аризалар қабули давом этмоқда

Мукофот жамғармаси 1 млн. долларни ташкил этувчи танловга аризалар қабули давом этмоқда

Президентнинг 2022 йил 23 августдаги 357-сонли қарорига асосан соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил этувчи President Tech Award энг яхши стартаплар танлови эълон қилинган.Бундан кўзланган мақсад ёшлар эътиборини IT-технологиялари соҳасига жалб қилиш ва уларни жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган инновацион ечимлар ва ишланмаларни яратишга ундашдан иборат.

President Tech Award – рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап лойиҳалари учун танлов. ITга қизиқувчи ёшлар учун мўлжалланган танлов асосий ва махсус йўналишларга бўлинган.

Асосий йўналиш қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • сунъий интеллектга асосланган технологиялар;
  • ижтимоий соҳадаги рақамли технологиялар;
  • ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар;
  • тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
  • компьютер ва мобил ўйинлар.

Танловнинг ҳар бир тоифаси учун мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланган:

1-ўрин учун — $100 000; 

2-ўрин учун — $50 000; 

3-ўрин учун — $30 000.

Махсус йўналиш эса Хакатон Гран-приси бўлиб, бу 72 соат ичида рақамли ечим яратишни кўзда тутади. Хакатонда ғолиб бўлган жамоа $100 000 миқдоридаги пул мукофотига эга чиқади.

Иштирок этиш учун аризалар танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида awards.gov.uz махсус портали орқали қабул қилинади.

Портал – бу танлов ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилган веб-сайт. Бу ерда сиз жамоаларга қўшилишингиз ва йўналишлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Кейинги босқичга ўтиш ёки ўтмаслик ҳақидаги маълумотлар ҳам махсус платформа орқали юборилади.

Ҳужжатлар 1 июлгача қабул қилинади.

1 июлдан 25 июлга қадар саралаш босқичи ўтказилади.

Танловда 30 ёшгача бўлган шахслар иштирок этиши мумкин. Асосий йўналишда – фақат Ўзбекистон фуқаролари, махсус йўналишда эса IT Park резидент компаниялари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнаша олади.

President Tech Award танлови ташкилотчиларни қизиқарли челленжни ҳам эълон қилишди.

Унинг шартига кўра, сиз стартапингизга мос йўналишни аниқлаш учун танловнинг расмий веб-сайтида тестдан ўтасиз ва жавобингизни изоҳда қолдирасиз. Шу орқали энг кўп лойиҳалар қайси соҳа бўйича эканлиги аниқланади.

Бундан ташқари, awards.gov.uz сайти десктоп версиясидаги ўйинда иштирок этиб, совринларни қўлга киритишингиз мумкин.

Шунингдек, Magic City Паркда President Tech Award танлови учун фото зона ташкил этилди. Энди сизда эсда қоларли жойда суратга тушиш имкони бор. Instagramда ўзингизга ёққан суратни IT Parkни белгилаган ҳолда юкланг ва энг креатив фотосурат эгаси сифатида махсус совринни ютиб олинг.

Сайт: awards.gov.uz

Telegram: т.ме/PresidentТечAward

Мурожаат учун: т.ме/узтечаwард

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!