Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда шаҳарда яшовчилар сони қишлоқда яшовчилар сонидан кўп экани маълум бўлди

Ўзбекистонда шаҳарда яшовчилар сони қишлоқда яшовчилар сонидан кўп экани маълум бўлди

Ўзбекистонда шаҳарда яшовчилар сони қишлоқда яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп экани маълум бўлди. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишини ташкил этган. 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп:

  •  шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши;
  • қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши.

Агентлик маълумотларида келтирилишича, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 232 210 нафарга кўп бўлган. Мазкур даврда аҳоли сони 36 миллион 024 минг 946 кишини ташкил этган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!