Қоронғи режим
Logo
Жиззахда эр-хотин ҳаммомдан ўлик ҳолда топилди

Жиззахда эр-хотин ҳаммомдан ўлик ҳолда топилди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этгани айтилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, ўша куни соат 11:00 ларда Шароф Рашидов тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманнинг “Тошкентлик” МФЙ, Уч йил кўчаси, 14-уйда доимий истиқомат қилувчи А.У. ва турмуш ўртоғи Ю.У.нинг мурдалари яшаш хонадонининг ҳаммомидан топилган.

Қайд этилишича, эр-хотин 9 февраль куни тунда ювиниш хонасига кириб, эрталаб тонгги 8:00 гача у ердан чиқмаган. Бундан хавотирга тушган уларнинг икки ўғли хабар олиш мақсадида борганда аянчли ҳолатга гувоҳ бўлган. Шунингдек, уйда улардан бошқа киши бўлмаган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида марҳумларнинг мурдалари ётган хамомдан қўл бола усулда қурилган иситиш мосламасидан ис гази сизиб чиқаётганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, марҳум А.У. ва турмуш ўртоғи Ю.У. ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббиёт экспертизалари тайинланган. 

Мазкур холат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!