Қоронғи режим
Logo
Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофотига эга чиқди

Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофотига эга чиқди

«Янги Ўзбекистон» университети томонидан ўтказилган «Буюк алломалар изидан» номли олимпиаданинг кимё фанидан финал босқичида жиззахлик Муқаддас Исмоилова мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, унга 20 миллион сўм пул мукофоти, 38 миллион сўмлик грант, медаль ва бошқа совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, юртимизнинг Бухоро, Самарқанд ва Наманган каби вилоятларидан келган 10 нафар иштирокчилар ҳам кумуш ва бронза медали соҳиби бўлишди. Уларга ҳам 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва «Янги Ўзбекистон» университетида таҳсил олишлари учун 38 миллион сўмлик грантлар тақдим этилди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!