Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон мактабларидаги компьютер синфлари сони маълум қилинди

Ўзбекистон мактабларидаги компьютер синфлари сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили бошига компьютер синфларига эга бўлган умумтаълим муассасалари сони 9923 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, мазкур умумтаълим муассасаларида жами 13240 та компьютер синфлари мавжуд. 

Йиллар кесимида умумтаълим муассасаларидаги компьютер синфлари сони: 

• 2017/2018 ўқув йили бошига – 11 821 та 

• 2018/2019 ўқув йили бошига – 12 165 та 

• 2019/2020 ўқув йили бошига – 12 630 та 

• 2020/2021 ўқув йили бошига – 13 240 та 

Қайд этилишича, 30 йилда умумтаълим муассасалари сони 1624 тага кўпайган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!