Қоронғи режим
Logo
Президентлик муддати 7 йилга узайтирилмоқда

Президентлик муддати 7 йилга узайтирилмоқда

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси матни meningkonstitutsiyam.uz сайтида эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Конституциявий қонун лойиҳасида амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилиб, ундаги моддалар сони 128 тадан 155 тага оширилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасига кўра:

  • Президент вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузади ҳамда тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Сенат тасдиғига киритади;
  • Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини тузади ва унга бошчилик қилади, ўз ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президент Администрациясини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органларини ва бошқа органларни шакллантиради;
  • Президент Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлашга ҳақли.
  • Бош вазир номзодини сайловда ютган партия эмас, Президент парламент қуйи палатасига тақдим қилади. Бунда у барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча, 14 март куни Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллаган эди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!