Қоронғи режим
Wednesday, 11 December 2024
Logo
«Трамп махфий ҳужжатлар иши юзасидан Майамидаги судга келганида ҳибсга олинди» – CNN

«Трамп махфий ҳужжатлар иши юзасидан Майамидаги судга келганида ҳибсга олинди» – CNN

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Майамидаги федерал суд биносида ҳибсга олинди ва маҳфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлашда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Бу судья томонидан айблов эълон қилинишидан олдинги расмий жараён, шунинг учун собиқ президентнинг қўлига кишан солинмаган, дея таъкидлаган телеканал.

Ўз айбига иқрор бўлиш Трампга прокуратура билан келишувга эришиш ва енгилроқ жазога тортилиш имконини берар эди. Бироқ у Майами судида махфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлашда айбдор эмаслигини айтган.

Трамп ўз айбига иқрор бўлмагани учун иш қайтадан кўриб чиқиладиган бўлди.

Флорида жанубий округи судининг электрон маълумотлар базасига жойлаштирилган айблов хулосасига кўра, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Трамп ва унинг ёрдамчиси Уолт Наутага 38 та банд бўйича айблов қўйган.

Маълумот ўрнида, АҚШнинг собиқ президенти жорий йилнинг 4 апрель кунида ҳам ҳибсга олинган эди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!