
Пригожинга қарши жиноят иши тугатилади, у Беларусга кетади
«Вагнер» ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин Москва томон ҳаракат қилаётган ҳарбий колонналар ортга қайтишини эълон қилди. Пригожин ҳарбийлар «режага кўра» дала лагерларига кетаётганини айтди.
«Бир кунда биз Москвагача 200 километрдан камроқ масофани босиб ўтдик. Бу вақт ичида жангчиларимизнинг бир томчи қони тўкилмади. Энди қон тўкилиши мумкин бўлган вақт келди. Шу боис, бир томондан рус қони тўкилиши учун барча масъулиятни англаган ҳолда, колонналаримизни қайтариб, режа бўйича қарама-қарши йўналишда дала лагерларига кетяпмиз», — деди у ўзининг Телеграм-каналида.
Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко Пригожин билан келишувга эришганини эълон қилганди.
***
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “Вагнер” билан боғлиқ вазият борасидаги баёнотлари:
***Пригожинга қарши жиноят иши тугатилади, у Беларусга кетади
***Бугунги воқеаларда қатнашган “Вагнер” ХҲК жангчилари таъқиб қилинмайди
***“Вагнер”даги хоҳловчилар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишлари мумкин
***Бугунги воқеалар махсус ҳарбий операцияга умуман таъсир қилмайди, жангчилар қарши ҳужумни муваффақиятли қайтаришмоқда, операция давом эттирилади
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!