Россиялик блогер ўзини бепул манзилига элтиб қўйган қирғизистонлик ҳайдовчига янги машина совға қилди
Россиялик блогер Гусейн Гасанов уни манзилига бепул элтиб қўйишга рози бўлган ҳайдовчига машина совға қилди. Ўтказилган ижтимоий эксперимент билан у Instagram саҳифасида бўлишган.
Ижтимоий эксперимент ўтказишга қарор қилган видеоблогер такси ҳайдовчиларига бориб жуда ҳам шошаётгани, аммо пули уйда қолиб кетганини айтган ва улардан бепул элтиб қўйишни илтимос қилган. Аксарият рад жавобини берган кишилардан фарқли равишда бир ҳайдовчи уни элтиб қўйишга розилик берган. Йўл-йўлакай у Қирғизистондан Москвага пул топиш учун келгани, икки нафар фарзанди борлиги ва қизини операция қилдириши кераклигини айтиб берган.
Машина ижараси учун кунига 1600 рубль (21 доллар) сарфлашини айтган қирғизистонлик эркак баъзида йўловчиларни текинга олиб бориб қўйишини ҳам қўшимча қилган.«Кимгадир сен кўмаклашасан, бошқа биров эса сенга ёрдам беради. Ниятим биринчи навбатда қарзларни ёпиш, бироз пул ишлаб, ватанимга қайтиш. У ерда онам ёлғиз қолган», — деган у.
Ундан автосалонга ҳайдашни сўраган блогерлар ярим миллион рубль эвазига харид амалга ошириб, машина калитини ҳайдовчининг қўлига берган.
Манба: daryo.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!