Қоронғи режим
Logo
Таксичилар қанча солиқ тўлайди? — долзарб саволларга аниқ жавоблар берилди

Таксичилар қанча солиқ тўлайди? — долзарб саволларга аниқ жавоблар берилди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров аҳолидан келиб тушган саволларга ҳам жавоб берди.

Савол: Эшитишимизча таксичилик фаолияти билан ЯТТлар шуғулланишига рухсат берилибди, унда қандай қулайликлар мавжуд?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5108-сон қарорига асосан жисмоний шахслар ЯТТ сифатида 2021 йил 15 майдан бошлаб таксичилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди.

Бунда, жисмоний шахслар «Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш» фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.

Шу билан бирга, мазкур фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини лицензия варақаси асосида амалга оширадилар.

Эндиликда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, бошқарувидаги автотранспорт воситасини «сариқ рангга» бўямасдан, фақатгина автотранспорт воситасининг тепасига «ТАХI” белгисини ўрнатган ҳолда аҳолига пуллик автотранспорт хизматини кўрсатишлари мумкин.

Олдин, таксичилик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган жисмоний шахслар транспорт хизмати кўрсатувчи уюшмаларга аъзо бўлган ҳолда фаолиятни амалга ошириши мумкин эди.

Савол: Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар фаолиятидан олган даромади бўйича қанча миқдорда солиқ тўлайди?

Жавоб: Мазкур фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъий назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди.

Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

Унда, 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!