2021 йилнинг сўнггига қадар мигрантлар Ўзбекистонга қанча маблағ юбориши тахмин қилинди
2021 йилда Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми қарийб 7,6 миллиард АҚШ долларини ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки ўзининг Миграция ва ривожланиш масалаларига бағишланган ҳисоботида эълон қилди.
Прогноз ҳисоб-китобларига мос ҳолда паст ва ўрта даромадли мамлакатларда меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 2021 йилда кескин 7,3 фоизга ошиб, 589 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган чуқур глобал чекинишга қарамасдан 2020 йилда пул ўтказмалари оқимининг барқарорлиги деярли сақланиб, атиги 1,7 фоизга қисқарган бўлса, кейинги ўсиш суръатининг тикланиши кутилганидан ҳам жадалроқ бўлган.
“Бу иқтисодий қийинчиликлар даврида мигрантлар она юртларидаги озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва таълим каби зарурий товар ва хизматлар учун уй хўжаликларининг харажатларига таянч бўладиган пул ўтказмаларининг нақадар муҳим эканлигини англатади”, дейилади Жаҳон банкининг ҳисоботида.
Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилда 8,6 фоизга камайган бўлса, Европа Иттифоқидаги иқтисодий тикланиш ҳамда нефть ва газ нархларининг кескин ошиши ҳисобига 2021 йилда унинг ҳажми 5,3 фоизга ўсиб, 67 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, прогнозга кўра, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 3,8 фоизга ўсади.
Қайд этилишича, COVID-19 билан касалланишнинг яна кескин ўсиши ва ҳаракатланишга чекловларнинг қайта киритилиши, шунингдек, бюджетдан рағбатлантириш ва бандликни қўллаб-қувватлаш дастурларининг тугатилиши пул ўтказмалари оқимининг камайишига сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этган.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!