Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан зўравонлик содир этилган деб билар экан?!
Ўзбекистонда 183 нафар сўров ўтказилган аёлнинг ҳар учинчиси турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади. Бу ҳақда “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Қайд этилишича, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда комплекс тизимли ёндашувни такомиллаштириш ҳамда реабилитация ишлари самарадорлигини ошириш” мавзусида тадқиқот ўтказилган.
Тадқиқот иши доирасида 2022 йил давомида содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари таҳлил қилинган, жабрланганлар ва соҳа мутахассислари ўртасида социологик сўровлар ўтказилган, шунингдек, соҳага масъул бўлган ташкилот ва идоралар фаолияти ҳамда Япония, Сингапур, Швейцария, Австралия, Канада, Аргентина каби хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра:
- 53 фоиз респондент ҳасад қилиш, шахсий ҳаётга аралашиш, рашк қилишни тазйиқ ва зўравонлик деб ҳисоблашади;
- ҳар учинчи респондент (33,3 фоиз) “менга нисбатан турмуш ўртоғим зўравонлик содир этган”, деган фикрни билдирган, 26,2 фоизи эса қайнонаси зўравонлик содир қилишини маълум қилган;
- ҳар тўртинчи (26,7 фоиз) респондент уларга Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази томонидан психологик ёрдам кўрсатилганини таъкидлаган;
- ҳар бешинчи (21,6 фоиз) сўров иштирокчиси агарда унга нисбатан зўравонлик ҳолати содир этилса, дастлаб маҳалла ходимларига мурожаат қилишини айтган;
- респондентларнинг аксарият қисми (42,5 фоиз) тазйиқ ва зўравонлик бўйича керакли жойга мурожаат қилгандан кейин турмуш ўртоғининг муносабати ижобий томонга ўзгарганини қайд этган;
- ҳар учинчи (31 фоиз) респондент профилактик оилавий суҳбатлар ташкил қилиш оилавий зўравонликнинг олдини олишнинг энг самарали чораси деб ҳисоблайди;
- ҳар тўртинчи иштирокчи (26,2 фоиз) эса таълим муассасаларида махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва таълимга жорий қилиш мақсадга мувофиқ деган жавобни билдирган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш ишлари янги тизим асосида ташкил этилиши тўғрисида хабар берилганди. Хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилишига кўмаклашиладиган ижтимоий хизматлар рўйхати тасдиқланади. Рўйхатдаги ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар хизматларни электрон шаклда кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали амалга оширилади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!