
Мутахассис чақалоқлар борасида муҳим тавсияларни тақдим этди
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эътибор талаб қилади.
— Янги туғилган гўдакнинг бош чаноғи бир нечта ўзаро бирикмаган суяклардан иборат бўлади, — дейди педиатр Шозода Каримова. — Ушбу суяклар орасида юмшоқ жойлар, яъни лиқилдоқлар борлигини сезиш мумкин.
Улар бола туғилиши ва ташқи муҳитга мослашишида муҳим ўринга эга.
Биринчидан, бош лиқилдоқлари туғуруқ жараёнини осонлаштириб, боланинг қўшимча хавфсизлигини таъминлайди.
Туғуруқдан сўнг вақт ўтиб боланинг боши асл шаклига қайтади.
Иккинчидан, лиқилдоқлар табиий амортизатор бўлиб хизмат килади. Боланинг бошига бирор нарса тегиб кетса, у зарб кучини камайтиради.
Чақалоқларда катталардан фарқли ўлароқ тана ҳарорати мувозанатини сақлаш тизими ҳали яхши ривожланмаган бўлади. Лиқилдоқлар эса бу тизим вазифаларининг бир қисмини ўз зиммасига олади.
Бундан ташқари, гўдакнинг тана ҳарорати кўтарилганда лиқилдоқнинг юпқа мембранаси мияни табиий ҳолатда совутади.
Бола чинқириб йиғлаганда лиқилдоқ сал шишади.
Ичига ботган лиқилдоқ эса одатда организм сувсизланганидан дарак беради. Бу ҳолат кучли ич кетиши ёки қусиш оқибатида юзага келади. Бундай ҳолатда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ота-оналар болада лиқилдоқнинг битишига алоҳида аҳамият беришлари лозим. Бунда гўдакнинг ёшига мувофиқ тана оғирлиги ва бошининг умумий айланаси ҳам ҳисобга олиниши муҳим. Лиқилдоқнинг битиш муддати 3 ойдан 24 ойгача, баъзан ундан ортиқ вақтгача ўзгариб туради.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!