Пенсия жамғармаси болалар нафақасининг ҳозирги миқдори ва уни тайинлаш тартиби ҳақида...

Пенсия жамғармаси болалар нафақасига доир фуқароларни қизиқтирган айрим саволларга жавоб қайтарди. Жамғарма ахборотига кўра, болалар нафақаси тайинлаш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролар яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилиш лозим.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашда оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли ёшдаги аъзосини расмий даромад манбаларга эгалигини аниқлаштириш талаб қилинади. Белгиланган мезонлар асосида оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси тўловларининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича белгиланган:
- 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун;
- 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;
- 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанд учун қўшимча;
- 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
“Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади”, дейилади Пенсия жамғармаси ахборотида.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!