Энди ҳокимларни депутатлар тасдиқлайди ва уларнинг ваколатлари кучайтириляпти
2022 йил мартгача туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодлар маҳаллий депутатлар тасдиғи билан лавозимга тайинланади. Бу йилги давлат дастурида шу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши топширилган.
Унга кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш белгиланган. Яъни ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши керак бўлади.
Шунингдек, маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқалари мустаҳкамланади.
Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш, такрорланадиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш ҳам режага киритилган.
Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек, сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилади.
***
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгиланади. Бу ҳақда 2022 йилги давлат дастурида сўз боради.
Унга кўра, 2022 йил майгача туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаш тартиби жорий этилади.
Июль ойигача маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.
Сентябргача эса маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилиши айтилган.
Шунингдек, депутатларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Режага кўра, 2022 йил майгача қуйидаги масалаларни ҳал қилиш депутатлар ваколатига ўтказилади:
- ичимлик ва оқова сув, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш;
- ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилади
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!