ЕЧЛ. 1/2 ФИНАЛ (ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР): 600-ўйин шарафига «дубль»
26 апрель оқшомида Манчестерда УЕФА Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида дастлабки ярим финал баҳсига гувоҳ бўлдик. Бу учрашув, унда кузатилган воқеалар, ранг-баранг голлар ЕЧЛнинг энг нуфузли турнирлардан бири сифатида ардоқланиши бежиз эмаслигини яна бир карра исботлади.
*** «Манчестер Сити» «Реал»ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратган беллашувда Мадрид жамоаси либосидаги 600-ўйинини ўтказган Карим Бензема ушбу муҳим воқеани ўз «дубл»и билан нишонлади. Шу тариқа француз ЕЧЛ жорий мавсумидаги 14-голини амалга ошириб, мусобақа тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди. Бу борада у «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини (13) ортда қолдирди.
*** Шунингдек, Бенземанинг «плей-офф»даги голлари 9тага етди. Ушбу кўрсаткич бўйича Карим турнир тарихида иккинчи ўринда қайд этилмоқда. Чемпионлар Лигасининг битта «плей-офф»ида урилган голлар рекорди Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, португалиялик футболчи 2017 йили «Реал» либосида мазкур раундда 10та тўп киритган. Учинчи ва тўртинчи поғоналарни Лионель Месси (8) ҳамда Неймар (7) банд этишган.
*** «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида «Реал» билан ўйинлардаги 12-ғалабасини нишонлади. Испаниялик мутахассис фақат «Арсенал» (17) ва «Бернли» (14) жамоаларига қарши баҳсларда бундан кўпроқ ютуққа эришган. Шунингдек, Гвардиола учун бу «Реал» билан қаторасига 3-учрашувдаги ғалаба бўлди. Умумий ҳисобда, Пеп «қироллик клуби»га қарши 20 марта тўқнаш келган: 12 ютуқ, 4 дуранг, 4 мағлубият.
26 апрель (сешанба)
«МАНЧЕСТЕР СИТИ» - «РЕАЛ» - 4:3 (2:1)
Манчестер. «Этиҳад» стадиони.
55097 томошабин.
Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия).
Голлар: де Брюйне (2), Габриэл
Жезус (11), Фоден (53), Бернарду Силва (74) - Бензема (33, 82-пен.), Винисиус Жуниор (55).
Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз
(Фернандиньо, 36), Лапорт, Рубен Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Маҳрез, Габриэл Жезус (Стерлинг, 83).
Реал: Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79),
Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (81) -
Начо (90+3).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Бернарду Силва (Манчестер Сити)
Жавоб ўйини: 4 май (чоршанба)
-------------------------------------------------------------
27 апрель (чоршанба)
«ЛИВЕРПУЛЬ» - «ВИЛЬЯРРЕАЛ»
Жавоб ўйини: 3 май (сешанба)
ТЎПУРАРлар:
Бензема («Реал») - 14та
Левандовски («Бавария») - 13та
Аллер («Аякс») - 11та...
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!