Экспертлар: Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди
World Population Review маълумотларига кўра, 2022 йилда Ҳиндистон аҳолиси Хитойникидан 5 миллионга ошган. Январь ойида ХХР ҳукумати Хитой аҳолиси 1960-йиллардан бери биринчи марта қисқаргани ҳақида хабар берган эди.
Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдирди: ўтган йил охирида у ерда 1,417 миллиард киши истиқомат қилган - бу Хитойдагидан 5 миллион кишига кўп, дейилади 18 январь, чоршанба куни World Population Review ташкилоти томонидан эълон қилинган маълумотда.
Хитой расмийлари бир кун аввал 2022 йилда мамлакат аҳолиси 1960-йиллардан бери биринчи марта бир йил аввалгига нисбатан 850 минг кишига камайганини маълум қилди. Хитой Халқ Республикаси Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда 1 миллиард 411 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.
Ҳиндистон ўз аҳолиси сони тўғрисида расмий равишда янги маълумотларни эълон қилмаган. Бу мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади, бироқ 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли бу тартиб қолдирилди. БМТ 2023 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдиришини тахмин қилган.
Ҳиндистон аҳолисининг ярми - 30 ёшгача бўлганлар. Тахминан 800 миллион киши ҳукуматдан бепул озиқ-овқат олади - бу дунёдаги энг йирик шундай дастур.
Ноябрь ойида дунё аҳолиси, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 8 миллиард кишига етди. World Population Review маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 1 миллиард кишига кўпайиши учун 12 йил вақт керак бўлган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!