Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
9 ойда электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган

9 ойда электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган

Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда 35 кВ ва ундан юқори электр қурилмаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, энерго тизими корхоналари, давлат ташкилотларида ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 718 та ҳолат аниқланди. Бунинг натижасида, электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 млрд.сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Текширувларда ноқунуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди. 250 та масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга электр тармоқларига ноқонуний уланган 758 та истеъмолчи томонидан тизимга 26,1 млрд.сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланди.
***
Айтганча, Ҳукуматнинг 18 октябр, сешанба кунги қарори билан Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.  

Мазкур қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.

Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.

Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади. 

Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!