1 485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган...
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди...
«Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда, жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда», — деди Умурзоқов.
Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.
***
Президент администрацияси раҳбари бугунги йиғилишда кўплаб муаммоларни санаб ўтди.
«Бизга келган маълумотларга кўра, «Ўзтрансгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.
Жўрабек Турсунпўлатович (Энергетика вазири), Бекзод Раҳматуллаевич («Ўзтрансгаз» раҳбари) барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради», — деди у.
Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1 485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.
Улуғбек Мавлонович («Ўзбекэнерго» АЖ раиси) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин», — деди администрация раҳбари.
Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.
«Шерзод Хўжаев (Энергетика вазири ўринбосари), Эркин Якубов («Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари), Ҳусниддин Ҳосилов («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси) кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш графиги ижросини қатъий таъминласин», — дея топшириқ берди Сардор Умурзоқов.
***
Ўзбекистонда 2022 йил 9 декабрь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди. Қайд этилишича, шундан: эркаклар – 18,1 миллион киши; аёллар – 17,9 миллион киши.
Ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган.
Ўзбекистон аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринда қайд этилган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!