Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

Бугун барча ҳудудда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди ва Қирғизистон тизимдан чиқди...

Бугун барча ҳудудда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди ва Қирғизистон тизимдан чиқди...

Ўзбекистонда 27 январь куни соат 16:00 ҳолатига кўра, республикадаги барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда мамлакатда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланган.

 «Шу билан бирга, мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларининг олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.


***

Қирғизистон 25 январь куни кузатилган электр энергиясидаги узилиш туфайли Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимидан чиқди. 
Қирғизистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат энергия ҳалқасидан чиққанидан сўнг Қирғизистонда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш бошланган. Таъкидланишича, пойтахт Бишкекда электр таъминотидаги узилишдан кейинги вазият яхшиланган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!