Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Табиий газ босими ҳамон Тошкент шаҳри, Фарғона водийси ва Сурхондарьёда пастлигича қолмоқда

Табиий газ босими ҳамон Тошкент шаҳри, Фарғона водийси ва Сурхондарьёда пастлигича қолмоқда

Энергетика вазирлиги республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 12:00 ҳолатига) тақдим этди. «Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 67 фоизида ижобий натижага эришилди», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилди:

  1. Фарғона вилоятида — 57%;
  2. Андижон вилоятида — 75%;
  3. Наманган вилоятида — 58%;
  4. Тошкент вилоятида — 99%;
  5. Сурхондарё вилоятида — 32%;
  6. Тошкент шаҳрида — 18%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Ҳудудгазтаъминот» Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган табиий газдан узилишлар сабабини маълумот қилганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!