Президент Шавкат Мирзиёев ҳаёт-мамот масаласи ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев иштирокида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича видеоселектор ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида таълим соҳасининг ўрни ҳақида гапириб ўтди.
— Биз учун ҳаёт ва мамот масаласи — таълим, таълим ва яна бир марта таълим. Болаларимизга яхши таълим бермас эканмиз, келажакни қура олмаймиз. Буни ҳаммамиз яхши тушунишимиз керак.
Интернет технологиялари бизнинг келажагимиз. Ҳатто қишлоқ хўжалигидаги мутахассис ҳам интернет технологияларни яхши билиши шарт. Замонавий дунёда дастурлаш тизими кириб бормаган соҳа қолмади. Ҳар битта мактабда интернет технологиялари чуқур ўргатилиши шарт.
Нима учун Президент мактаблари қурдик, деган саволга мутасаддилар жавоб топа олмаяпти шекилли. Менга фақат чиройли бино керак эмас, мана шу бино ичидаги таълим сифати муҳим. Шу билан бирга юртимиздаги бошқа ҳар қандай мактаб ҳам ихтисослаштирилган мактаблар билан рақобатлаша олиши керак. Президент мактаблари методикасини барча мактабларга туширишимиз керак. Таълим тизимига локоммотив бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!