Ҳиндистонда 8 ёшли бола ўзини чаққан кобрани тишлаб ўлдирди
Ҳиндистоннинг Жагпур қишлоғида 8 ёшли Дипак исмли бола уни чаққан илонни тишлаб ўлдирди. Бу ҳақда Live Science хабар берди.
Аниқланишича, Дипак ҳовлида ўйнаб юрганида илон чақиб олган. Болакай қўлидаги илонни олиб ташламоқчи бўлган, аммо буни уддалай олмаган. Оқибатда бола илонни икки марта тишлаб, уни ўлдирган.
Шундан сўнг бола касалхонага ётқизилган. Унга заҳарга қарши препарат берилган ва текширувдан ўтказилган. Шифокорлар кобра таркибида заҳар бўлмаган «қуруқ чақиш» содир этгани, аммо бола тишлаганидан кейин илон ўлганини аниқлашган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, илонларнинг «қуруқ чақиш» ҳолатлари мавжуд, бу уларнинг ҳимоя белгиси бўлиши мумкин. Эҳтимол, худди шу ҳолат ҳам Дипак билан содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ҳиндистонда она 15 ойлик ўғлини йўлбарсдан қўллари билан ҳимоя қилганди. Йиртқич оғзи билан боланинг бошидан тишлаб, уни судраб кетмоқчи бўлган. Аммо она бор кучи билан йўлбарсга ташланган. Унинг ёрдам сўраб бақиришлари яқин атрофдаги аҳоли эътиборини тортган, улар таёқ билан югуриб келиб, йиртқични ҳайдаб юборган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!