Ўзбекистонда ҳозирга қадар коронавируснинг тўртта штамми аниқланган
Ўзбекистонда ҳозирга қадар COVID-19 нинг тўртта штамми аниқланган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг боши ва биринчи чорагида коронавируснинг алфа штамми тарқалиши кузатилган бўлса, шу йилнинг иккинчи ярмида дельта штамми кенг тарқалган.
«Ҳозирга келиб эса илгари қайд этилмаган янги мутациялар аниқланмоқда, бу босқичда маълумотлар умумлаштирилади ва уларнинг биоинформатик таҳлили, шунингдек, тадқиқот натижалари нашрга тайёрланади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлганди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган. ССВ эса коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берганди. 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонга коронавируснинг «африкача» штамми кириб келгани айтилганди. Июнь охирларида Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланган эди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!