Мадримов ва Соро ўртасидаги жанг яна муддатидан олдин якунланди ва...
Исроил Мадримовнинг Мишел Сорога қарши реванш жанги дуранг натижа билан якунланди.
Дастлабки икки раундда Мадримов нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. 3-раунд бошида франциялик боксчининг қоши ёрилиши натижасида жанг муддатидан аввал якунланди ва 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳакамлар техник дуранг натижа қайд этишди.
Профессионал бокс қоидаларига кўра, жанг 4 раунддан очган тақдирда очколар ҳисобланиши мумкин эди. Жанг учинчи раундда якунлангани учун натижа бекор қилинди ва ғолиб аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, иккала боксчи 2021 йили 17 декабрда Тошкентда рингда куч синашишган ва расмий қарорга кўра, Мадримов техник нокаут билан ғалаба қозонган эди. Жангнинг 9-раундида Соро гонг овозини эшитмаган Мадримовнинг бир неча зарбаларини ўтказиб юбориши натижасида рефери техник нокаут қайд этганди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди.
WBA Соро жамоаси сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.
***
3-раунд аввалида франциялик боксчининг қоши ёрилиб кетиши натижасида жанг муддатидан аввал якунланди ва дуранг натижа қайд этилди. «Дарё» мухбири Исроил Мадримов билан боғланди ва жанг таассуротлари ҳақида сўради.
Жанг ҳақидаАвваламбор, ассалому алайкум. Жанг яхши ўтди. Қўлимдан келадиган ишларни энди қила бошлаганимда, жароҳат туфайли жанг муддатидан аввал тўхтатилди.
Ҳакамларнинг қарори ҳақида
Боксда шундай қарорлар бор, уларни ўзгартиришни иложи йўқ. 4-раундга қадар бош орқали ёки тирсак орқали тақиқланган зарбалар бўладиган бўлса, дуранг натижа қайд этилади. Агар қўл текканда ҳисобга олинарди. Бу ерда ҳакамларни айблаб бўлмайди.
Гонорар ҳақида
Гонорар тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Пул ҳақида қизиқиб ҳам кўрмадим, сўрамадим ҳам. Бу ҳақида маълумот яқин орада интернетга чиқиб қолса керак.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов ва Соро 2021 йил 17 декабрда Тошкентда илк бор тўқнаш келган эди. Жангнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.
WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога тегишли ҳисобланади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!